Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик муаммолари институти ва БМТнинг ривожланиш дастури томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига жамоатчиликни кенг жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш” лойиҳаси доирасида республика миқёсида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида лойиҳани амалга ошириш юзасидан ижтимоий сўровнома ўтказилди.