Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Халқаро конгресс марказида 29 декабрь куни соат 11:00 да Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унда 2020 йилда эришилган натижалар, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Давлат раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман пойтахтдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

Манба: daryo.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan