“Тадбиркорлик соҳасида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати, муаммолари ва истиқболи” мавзусида ўқув семинар ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2020 йил 11 декабрь куни Тошкент вилояти Бўка туманида Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов ташаббуси билан тадбиркорлар учун Юристлар малакасини ошириш Маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси ҳамкорлигида “Тадбиркорлик соҳасида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати, муаммолари ва истиқболи” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик соҳасида меҳнат муносабатларини тартибга солиш  ва бу борада қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар, мазкур соҳада меҳнатни тартибга солиш юзасидан келиб чиқадиган низоларни суд ва муқобил тарзда ҳал этиш, тадбиркорлик йўналишида меҳнат муносабатлари субъектлари даромадларини солиққа тортиш, яширин иқтисодиётга барҳам бериш, давлат томонидан берилаётган солиқ имтиёзларидан тўлақонли фойдаланиш, меҳнат муносабатларига оид солиқларни мақбуллаштириш методикаси юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг саволларига амалий мисоллар асосида жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan