Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

 

 

2020 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори Ф.Отахонов, Халқаро алоқалар шўъбаси бош илмий ходими Ж.Худоберганов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили в.б. Д.Мунтяну, давлат сиёсий масалалари бўйича дастурнинг мутахассиси Ш.Шариповлар ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳузурида парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўқув марказини ташкил этиш юзасидан фикр алмашиш ва мазкур масала бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишдан иборат бўлди.

Учрашув аввалида, Ф.Отахонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонининг 33-бандида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳузурида парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўқув марказини ташкил этиш юзасидан белгиланган хорижий мамлакатларнинг парламентлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари билан биргаликда депутатлик корпуси ва сенаторлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутахассисларининг кўникмалари, малакаси ва салоҳиятини ошириш бўйича ўқув дастурларини рўёбга чиқариш, қонун ижодкорлиги, парламент назорати, фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш ва халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш юкини мақбуллаштириш, тегишли йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида масофавий ўқитиш учун таълим модуллари ва дастурларини ўз ичига олган ҳамда “Электрон парламент” тизими билан интеграциялашган “онлайн” тизим яратиш каби устувор вазифалар юклатилганлиги, ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Д.Мунтяну сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамият бошқарувида парламентнинг ролини янада кучайтириш ва парламент назоратининг таъсирчанлигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганлигини эътироф этди ҳамда Бирлашган МиллатларТашкилотининг Тараққиёт Дастури Институт билан Ўқув маркази ташкил этиш ва унинг парламентаризмни ривожлантириш бўйича фаолияти юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Д.Мунтяну Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган Институт ҳузуридаги Ўқув марказини ташкил этиш масаласига тўхталиб, уларнинг ҳар иккала тараф учун муҳим аҳамият касб этиши, шу сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг 2021 йилги Иш режасида мазкур лойиҳа ўз ифодасини топиши юзасидан маълумот берди.

Учрашув якунида устувор лойиҳа ва дастурларни биргаликда илгари суриш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan