Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида – Қонунчилик муаммолари институти
Қонун муҳокамаси

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга (demokratkom@parliament.gov.uz,) (draftlaw@lpri.uz) жўнатишингиз мумкин. 

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan