Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг Халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси халқаро онлайн мулоқот ташкил этди – Парламент тадқиқотлари институти
Мақолалар Янгиликлар

2021 йил 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Буюк Британиянинг “Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси” (GPGF) нодавлат ташкилоти томонидан Парламент комиссияси аъзолари учун Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан учинчи онлайн тажриба алмашиш тренинги бўлиб ўтди.

Видеоконференция форматида ўтказилган тренингнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳалқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишда миллий ва халқаро тажриба алмашишдан иборат.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов, GPGF нодавлат ташкилоти эксперти Баронесса Элисон Сатти ва GPGF нодавлат ташкилоти директори ўринбосари Рианнон Холлислар тадбир иштирокчиларини самимий қутладилар.

Тренинг давомида иштирокчилар шуни таъкидладики Парламент комиссиясининг асосий вазифалари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, инсон ҳуқуқлари масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари томонидан бажарилиши ҳолатини ўрганиш ва танқидий муҳокама қилиш кабилардан иборат.

Анжуман давомида GPGF нодавлат ташкилоти экспертлари Халқаро Парламентлар эксперти Ник Уолкер, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг собиқ раиси ва Грузия парламентининг Юридик қўмитаси раиси Доктор Эка Бесилиа, Лойихалар бошқармаси ходими Исилай Актас, Лойихалар бошқармаси ходими Элизабетт Яшневалар томонидан давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари ва энг яхши амалиётлари бўйича маърузалари тингланди.

Шунингдек, Парламент комиссияси зиммасига юкланган вазифаларни ҳал қилиш учун давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат режаларининг («йўл хариталари»нинг), Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳамда БМТ тузилмаларининг тавсияларини бажариш бўйича ахборотини эшитиш юзасидан Олий Мажлис палаталарига таклифлар киритишга, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича парламент сўровини, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровини юбориш юзасидан таклифлар киритишга, тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан тавсиялар киритишга ҳақлидир.

Мулоқотлар давомида пандемия даврида парламентларнинг фаолияти масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Хорижий мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли жорий этилган карантин даврида айрим мамлакатлар парламентлари ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган бўлса, айримлари масофадан ишлаш тизимига ўтган. Экспертлар Ўзбекистон парламенти хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бир кун ўз фаолиятини тўхтатмагани, бунинг учун яратилган чораларга катта қизиқиш билдирдилар.   

Шу билар бирга, тренинг давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тизимлаштириш ва мажбуриятлари ҳақида, инсон ҳуқуқлари соҳасида мониторингларни олиб боришда гендер тенглик нуқтаи назардан қараш бўйича, инсон ҳуқуқлари соҳасида парламент назоратини юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan