Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди – Қонунчилик муаммолари институти
Тадбирлар Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида хорижий давлатлар билан парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 Мамлакатимизнинг чет эллардаги элчиларимиз билан Қонунчилик палатасида 5 январда бўлиб ўтган учрашувда ҳам ушбу масалага алоҳида тўхталиниб, улар хизмат қилаётган давлатлар парламентлари билан Олий Мажлиснинг алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Айни пайтда Олий Мажлисда хориж мамлакатлари билан парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда парламент дипломатиясини ривожлантириш мақсадида дўстлик гуруҳлари фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Бельгия, Испания, Латвия, Италия, Финляндия дўстлик гуруҳлари билан онлайн тарзда учрашувлар ўтказилди. Бундай видеоконференц шаклидаги мулоқотлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар бўлган хорижий давлатлар парламентларида тузилган дўстлик гуруҳлари ва “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” билан парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳузуридаги мамлакатимизнинг Олий Мажлиси делегацияси аъзолари билан ишчи йиғилиши ўтказди. “Ўзбекистон-Япония”, “Ўзбекистон-Туркия”, “Ўзбекистон-Франция”, “Ўзбекистон-Бельгия”, “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик гуруҳлари аъзолари билан давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб  чиқадиган вазифаларни амалга ошириш чоралари ва дўстлик гуруҳларининг 2021 йил иш режалари кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Февраль-март ойларида ушбу гуруҳларнинг хорижий ҳамкорлари билан онлайн тарздаги учрашувларини ташкил этишга келишиб олинди

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan