Парламентлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Мақолалар Янгиликлар

2021 йил 10 февраль куни мамлакатимиз парламенти палаталари аъзоларининг Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Парламентлараро ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстликнинг боғловчи бўғини ҳисобланиши таъкидланди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлари фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий механизмларни қўллаш, хусусан уларни алимент тўлаш мажбуриятларини бажариш, алимент ундириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ судда ишларни кўриб чиқиш жараёнида қўллаш юзасидан фикр алмашди.

 Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Ҳуқуқий тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наталья Никитенко Ўзбекистонда сиёсат, қонунчиликни такомиллаштириш, суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев мамлакатимизда суд ишларини юритиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, иштирокчилар гендер тенгликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Share on facebook
Facebook
Share on twitter
Twitter
Share on linkedin
LinkedIn
Share on telegram
Telegram
Share on email
Email
Share on print
Print

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan