2021 йил 26 май куни Аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича МДҲ ПА доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ ПА доимий комиссияси аъзолари, МДҲ мамлакатлари парламентлари, шу жумладан Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов иштирок этди.

“Дон тўғрисида”ги, “Радиоактив ифлосланиш таъсирига учраган ҳудудларнинг ҳуқуқий режими тўғрисида”ги модел қонун лойиҳалари, шунингдек, “Экологик хавфсизлик тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Экологик ахборотдан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида”ги (янги таҳрир) модел қонун лойиҳалари концепциялари муҳокама этилди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳузуридаги тоғ-кончилик соҳасида ҳамкорлик (Mountain Partnership) тўғрисидаги ахборот эшитилди, шунингдек, 2021 йил кузида ўтказилиши режалаштирилаётган МДҲда архитектура ва шаҳарсозлик йилига бағишланган “Замонавий шаҳар қиёфаси” конференциясига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

www.senat.uz