Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси мутахассислари билан учрашув – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 25 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов билан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси A. Громов бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари учрашди.

Мулоқот аввалида меҳмонларга Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ЕХҲТ/ДИИҲБ ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

A.Громов тақдим этилган маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, ташрифдан кўзланган асосий мақсад кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш эканлигини таъкидлади.

Мулоқотда A.Громов Ўзбекистон Сайлов кодексини ишлаб чиқишда ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Венеция комиссиясининг тавсия ва таклифлари қабул қилингани, Ўзбекистон сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича муҳим қадамлар ташланаётгани таъкидлади.

Учрашув давомида жамоат ташкилотлари вакилларига сайловларни кузатиш ҳуқуқини бериш, судларнинг шикоятларни кўриб чиқиши тўғрисидаги Кодекс қоидалари, фуқароларнинг шикоятларини кўрилишида суд ҳокимиятининг роли, сайлов комиссиялари қарорларини судлар томонидан кўриб чиқилиши муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон томони экспертларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Тадбир якунида томонлар учрашувдан мамнун эканлигини билдириб, самарали ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олишди.

https://parliament.gov.uz

 

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan