Экологик хавфсизликнинг ҳозирги замон таҳдидлари ва уларнинг олдини олиш усуллари муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 28 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида видеоконференцалоқа шаклида “Сайёра экологияси – барқарор ривожланиш” мавзусида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий стратегия ва лойиҳаларга, экологик масъулиятни ҳис этган ҳолда юриш-туриш, “яшил иқтисодиёт”ни, ишлаб чиқариш ва истеъмол маданиятини, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш масалаларига бағишланган IX Невский халқаро экологик конгресси бўлиб ўтди.

Унда Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси, Невский Халқаро экологик конгресси Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси В. Матвиенко, Россия Федерацияси Ҳукуматининг ўринбосари, Невский Халқаро экологик конгресси Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси В. Абрамченко, МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеяси аъзолари, МДҲ давлатлари ҳокимият органлари, илмий-эксперт ва бизнес ҳамжамиятлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Конгресс иштирокчилари ва меҳмонларига халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватловчи сўзлари билдирилган видеотабрик юборди. 

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

 

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаева Ўзбекистон мазкур йўналишда парламентлараро ҳамкорликни янада кучайтириш таклифини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Мамлакатда амалга оширилган ишлар, кўрилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва норматив-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон парламентининг диққат марказида турган Орол денгизи муаммосига эътибор қаратилди. Жумладан, юқори палатада Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ фаолият юритаётгани таъкидланди.

Тадбирда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция қабул қилинганлиги Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик жамғармасини ташкил этишнинг мантиқий давоми бўлгани таъкидланди.

Конгрессда сўзга чиққан парламент аъзолари ва экспертлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик, экологик билимларни ошириш ва яшил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги миллий лойиҳаларни янада такомиллаштириш каби масалаларга эътибор қаратдилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan