Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи тўғрисида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 3-4 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Ҳазрати Имом”, Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, “Қалдирғочбий” мақбараси, Технопаркка ташриф буюриш, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ўтказиш ҳам назарда тутилган.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan