Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қирғизистон Республикаси парламенти Жокоргу Кенеши билан ҳамкорликни ривожлантириш – Қонунчилик муаммолари институти
Мақолалар Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 февраль куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори Ф.Отахонов, Илмий ҳамкорлик ва халқаро алоқалар шўъбаси бош илмий ходими Ж.Худоберганов ҳамда Қирғизистон Республикаси Жокоргу Кенеши Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш

қўмитаси раиси Никитенко Наталья Владимировна, Ижтимоий масалалар, фан-таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раисининг ўринбосари Икрамов Тазабек Икрамовичлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад тарафларни қизиқтираётган масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат бўлди.

Учрашувда Н.В. Никитенко Институт фаолиятининг йўналишлари билан танишган ҳолда унинг бугунги кунга қадар эришган ютуқларига юксак баҳо берди ва Қирғизистон Республикаси парламенти Жокоргу Кенешининг Тадқиқот маркази билан алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида устувор лойиҳа ва дастурларни биргаликда илгари суриш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий экани таъкидланди.

 

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan