Ўзбекистон — Покистон: парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Покистонда бўлиб турибди

Ташриф доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Покистон Ислом Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Асад Кайсар билан учрашди.

Мулоқотда аввалида А.Кайсар икки мамлакат ўртасида парламентлараро муносабатларни жадаллаштириш, дўстлик гуруҳларидан ташқари янги депутатлараро, қўмиталараро ва ишчи гуруҳлараро ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов мамлакатларимиз парламентлари вакиллари барча соҳаларда Ўзбекистон ва Покистон муносабатларини ривожлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, икки мамлакатнинг манфаатларига бирдек хизмат қиладиган келишувларнинг ижросини таъминлашда парламентларимизнинг салоҳиятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Ушрашувда томонлар норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, парламентаризм соҳасида тажриба алмашиш, савдо ва саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим, соғлиқни сақлаш (фармацевтика), зиёрат туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди

Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

www.parliament.gov.uz

 

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan