Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг Раиси Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 3 июнь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи чоғида Тошкентдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Мазкур ёдгорлик мамлакат пойтахтининг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Монумент Ўзбекистон чегаралари акс этган катта тилларанг Ер шари ва Бахтиёр она ҳайкалидан иборат. Ушбу бадиий мажмуа ўзбек халқининг тинчлик, озодлик, меҳр-оқибат ва аҳил қўшничиликка, кексалар қувончи учун ёшларни камол топтиришга, дўстлик ва биродарликка интилишини ҳамда даъватини англатади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan