Парламентлараро алоқалар янги босқичга чиқади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Покистонда бўлиб, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Парламент Ассамблеясининг иккинчи йиғилишида иштирок этмоқда.

Ташриф чоғида Покистон Ислом Республикаси Сенати раиси Содиқ Санжрани, Миллий Ассамблеяси Спикери Асад Кайсар билан учрашди.

Мулоқотларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, яъни, сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, қўмиталар, депутатлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Шунингдек, учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг янги форматлари икки мамлакат раҳбарлари ўртасида келишилган сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, илмий, туристик ва маданий соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Йиғилиш давомида мамлакатимиз делегацияси аъзолари бир қатор мамлакат парламент раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида минтақа давлатлари қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлигини кучайтириш, мамлакатлар ўртасида сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларига доир масалалар хусусида сўз юритилди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқотларда ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Булар албатта, парламентлараро алоқаларнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan