Хавфсизлик секторидаги бюджет ва молиялаштириш устидан парламент назорати масалалари муҳокама этилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик секторида бюджет ва молиялаштириш устидан парламент назорати масалалари муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

ЕХҲТ томонидан ташкил этилган семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси ходимлари, хорижий экспертлар иштирок этди.

Иштирокчилар хавфсизлик секторидаги молиявий назоратнинг асосий принциплари ва субъектларини, бюджет циклининг турли босқичларида парламентнинг ўрнини, молиявий назорат ўтказишда, шунингдек хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги харидларни назорат қилишда парламент ваколатлари ва воситаларини қўллаш масаласини муҳокама қилдилар.

Молиявий назорат давлат муассасаларига, шу жумладан хавфсизлик соҳасида ажратиладиган маблағлардан фойдаланишда шаффофлик, самарадорлик ва ҳисобдорликни таъминлашда асосий восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. 2016 йилда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши Ўзбекистон шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш томон жиддий қадам ташлаётганидан далолат беради.

Ушбу семинар Олий Мажлиснинг янги сайланган депутатлари, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, шунингдек, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси спикерлари ўртасида 2020 йил октябр ойида бўлиб ўтган биринчи учрашувнинг давоми ҳисобланади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan