Қозоғистон делегацияси “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 4 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланувчи “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди.

“Ҳазрати Имом” мажмуаси қадимий диний бинолар ва замонавий бинолардан ташкил топган. Меъморий ансамбль масжид ва Ҳазрати Имом мақбараси, Муйи Муборак мадрасаси, Бароқхон мадрасаси, “Тилла Шайх” масжидини ўз ичига олади.

Меҳмонлар мажмуа фаолияти билан танишдилар, тарихий ёдгорликнинг меъморий ечимига, туташ ҳудудни ободонлаштириш ишларига юқори баҳо бердилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan