Парламентлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил  4 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси “Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциацияси раиси Пак Кванг Он билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ўртасида муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Пак Кванг Он сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқотлар фаоллашаётганини таъкидлаб, парламент фаолияти тажрибасини ўрганиш, жумладан турли халқаро конференциялар ўтказиш, кўптомонлама парламент ташкилотлари доирасида ҳамкорлик ва мунтазам равишда ўзаро делегациялар алмашинуви яхши йўлга қўйилганини эътироф этди.

Жорий йил апрель ойида Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ва икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан қатор учрашувлар ўтказгани парламентлараро алоқаларни янги босқичга кўтарди. Суҳбатдошнинг айтишича, тариҳда биринчи марта Корея парламенти делегацияси тўлиқ таркибда Ўзбекистон раҳбари томонидан қабул қилиниб, томонлар самимий ва дилдан суҳбатлашишди.

Корея Республикаси Миллий Aссамблеяси спикери Пак Бёнг Сокнинг жорий йил апрель ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи якунлари ҳақида тўхталар экан, делегация аъзолари Ўзбекистонда ўзларига кўрсатилган юқори ҳурмат, эътибор ва меҳмондўстликдан мамнун бўлганини, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлган дўстона, самимий ва очиқ руҳдаги мулоқотдан катта таассурот орттирган ҳолда қайтганини маълум қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Жанубий Корея стратегик ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш, жорий йил турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар режалари батафсил кўриб чиқилди.

Жумладан, июнь ойининг иккинчи ярмида “Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциациясининг янги таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Корея Республикаси Миллий Ассаблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи янги таркиби ўртасида биринчи мулоқотни (видеоконференция шаклида) ўтказиш таклифи мухокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan