МАМАТХАНОВ Муҳаммадзокир Журабаевич,
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи
ИШАНХОДЖАЕВ Саидахмад Акрамович,
Ташқи меҳнат миграцияси
агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
Abstract: : this article is based on the analysis of external labor migration, based on the tasks set in the Action Strategy for the five priority areas of development of the Republic of Uzbekistan, and it puts forward priority proposals for improving institutional and regulatory legal acts.
Key words: foreign labor migration, legal document, concept, labor migrants, labor attaches, recruitment companies, privileges, special cash desks, preferences, privileges.
Аннотация: Данная статья основана на анализе внешней трудовой миграции, исходя из поставленньх задач в Стратегии действий по пяти приоритетньм направле- ниям развития Республики Узбекистан, и вьдвигается приоритетнье предложения по совершенствованию институциональньх и нормативно-правовьх актах.
Ключевье слова: внешняя трудовая миграция, нормативно-правовой акт, концепция, трудовье мигранть, трудовой атташе, рекрутинговье компании, специальнье кассь, преференции, льготь.
Аннотация: ушбу мақола Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишилари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ташқи меҳнат миграция масалаларини тизимли ҳамда институционал ҳал этишнинг устувор йўналишлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилган.
Калит сўзлар: ташқи меҳнат миграцияси, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, концепция, меҳнат мигрантлари, меҳнат атташелари, рекрутинг компаниялар, махсус касса, преференция, имтиёзлар.
Дунёда миграциявий жараёнларнинг тобора кескинлашувига аҳолининг ўсиши, турли минтақалардаги сиёсий инқироз ва ҳарбий низоларнинг мавжудлиги, турли давлатларда рўй бераётган табиий офатлар, глобал пандемия ва техноген хусусиятдаги офатлар, ривожланаётган мамлакатларда иш ўринларини етишмаслиги ҳамда иш ҳақининг инсонлар кундалик эхтиёжларини қондириш даражасининг ўта пастлиги, ёшлар орасида ишсизликни юқори даражада сақланиб қолиши каби омиллар сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси жаҳон иқтисодиётига ҳамда ҳалқаро меҳнат бозорига жадал суръатларда интеграциялашувини амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас.
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотига кўра, халқаро мигрантларнинг умумий сони дунё бўйлаб қарийб 272 миллион кишини ташкил этиб, уларнинг учдан икки қисми меҳнат мигрантлар ҳисобланади.
Юқоридаги кўрсаткич жахон аҳолисининг оз қисмини (3.5%) ташкил этиб, яъни (96.5%) аҳоли ўз туғилган мамлакатда яшашини билдиради. 2019 йилда мигрантларнинг расмий пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 689 млрд АҚШ доллар кўрсаткичидан ошиб кетганлиги ушбу соҳага жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини кучайишига сабаб бўлмоқда.
Хозирги кунда Ўзбекистоннинг аҳоли сони 34,5 млн. кишини ташкил этиб, ўртача йилига 700 минг кишига (2020 йилда 637 минга) кўпайиб бораётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил якунига кўра шакллантирилган меҳнат ресурслари балансига кўра, Республикада ишсизлик даражаси ўртача 11% ни ёки 1 миллион 642 минг кишини ташкил этмоқда. Хисобот йилида халқ хўжалигининг турли соҳаларида 378 минг иш ўрин яратилган, шунингдек Республика ташқарисига чиқиб кетганлар сони 1 млн. 840 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистон Республикасида меҳнат миграция жараёнларини тартибга солишга қаратилган янгича ёндашув ва муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли фармонида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 204-бандида, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиниши ҳамда ташқи меҳнат миграцияси бўйича ваколатли давлат органларига янги вазифалар белгиланганлиги соҳанинг ривожланишида муҳим туртки бўлди.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди1. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш натижасида, ҳорижга ишлаш учун жўнаб кетаётган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузуридаги махсус кассаларда авиа ва темирйўл чипталарини имтиёзли нархларда сотуви ҳамда фуқароларнинг вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган фуқароларга
- Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги Ўзбекистон Республикасининг 632- сонли “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун; Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилнинг 20 октябрда қабул қилинган 642-сонли “Аҳоли бандлиги тўғрисда”ги Қонун; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги 3584-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарор; Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги 3743- сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш тўғрисида”ги Қарор; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги 3839-сонли “Ўзбекистон
Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги 5785-сонли “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Фармон; Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 713- сонли “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли “Уй- жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Қарор; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 25 мартдаги 182-сонли “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Қарор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августадги 4804-сонли “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб- ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” Қарор; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 15 сентябрдаги 4829 – сонли “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарор ва бошқалар қабул қилинган;Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги 6126-сонли “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши мунсабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармон.
- 000 000 (млн сўм) гача микроқарз бериш ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ хавфларни суғурталаш механизмлари амалиётга тадбиқ этилди.
Шунингдек, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини йўлга қўйиш бўйича Ташқи ишлар, Адлия, Ички ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо, Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Давлат статистика, Туризмни ривожлантириш қўмиталари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, Ёшлар Агентлиги, Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлик- лари, Россия Федерацияси ва Қозоғистондаги субъектлар, хориждаги иш берувчилар, ватандошлар ташкилотлари, меҳнат атташелари ва бошқа мақомдаги ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди [I].
Хозирги кунда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу (Корея), Москва, Санкт Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Уфа ва Самара (РФ) шаҳарларида ваколатхоналари очилди. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳаққонийлиги ва уларнинг нархи бўйича фуқароларнинг эътирозларидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2020 йил 13 августдаги 632-сонли Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонунга асосан, эски таҳрирдаги ЎРҚ-501-сонли қонунга қуйидаги мазмунда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
биринчидан: ХБАга Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришнома бериш ҳамда унда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун фуқаролардан ҳақ ундиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
шунингдек, ХБА томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун ХБАнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилиши белгиланди.
иккинчидан: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захираланадиган маблағ базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари (182.755 АҚШ долл.) миқдоригача оширилди.
учинчидан: Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахслардан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланиши ҳамда ушбу хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини белгиловчи норма киритилди.
туртинчидан: ХБАлар ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги лозимлиги киритилди.
бешинчидан: ХБАларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига кўра ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши;
– бунда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor- migration” ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш;
– хусусий бандлик агентлиги тўғрисидаги, шунингдек, унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини етти иш куни ичида хабардор қилиш мажбуриятлари юклатилди.
олтинчидан: Қонунга 151-моддаси киритилиб, унда ХБАлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тузилиши лозимлиги;
мазкур шартнома мазмунига кўйилган талаблар, шартнома матнининг ХБА расмий веб-сайтида жойлаштирилиши ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланиши каби нормалар назарда тутилди.
еттинчидан: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ХБАлар фаолиятини текшириш тартиби, яъни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор этиш орқали (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текширилиши, бунда текшириш чоғида вазирликнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш;
текширувга тааллуқли барча зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахсларидан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган, тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Юқорида давлатимиз томонидан тартибли ва тизимли меҳнат миграция тизимини яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган бўлса-да, бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Фикримизча, парламент томонидан узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган ташқи меҳнат миграция концепциясини қабул қилиши муҳим ҳисобланади. Ушбу концепция икки моддий ҳуқуқий ва институционал йўналишларни қамараб олиши лозим.
Биринчи йўналиш, моддий ҳуқуқий “Меҳнат миграция”, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” ва “Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўрисида”ги қонунларни қабул қилиш ҳамда ишончли ва юқори рейтинга эга бўлган, хорижий рекрутинг компанияларнинг ваколатхоналарини маҳаллий меҳнат бозорда иштирок этишга оид шарт-шароитларни яратиш зарур.
Бунга, онлайн тарзда давлат хизматлари агентлиги орқали рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш имконияти яратиш ҳамда кўп сонли ўзбекистонлик фуқароларга юқори маош тўлайдиган корхоналарга ишга жойлашишга кўмаклашган хорижлик иш берувчи рекрутинг компанияларга қонунчиликда преференциялар белгиланиши лозим.
Иккинчи йўналиш, институционал асослар бу алоҳида Ташқи меҳнат миграция вазирлигини ташкил этиш зарур, унга:
ривожланган мамлакатларнинг меҳнат бозори ва истиқболли меҳнат бозорларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш;
ривожланган мамлакатларнинг ваколатли органлари билан ташкилий тартибда фуқароларни ишга жойлаш бўйича музокаралар ўтказиш ҳамда англашув битимларини имзолаш;
мамлакат ҳудудида ягона ташқи меҳнат миграция сиёсатини амалга ошириш;
ташқи меҳнат миграция бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Парламентга таклифларни киритиб бориш;
ташкиллаштирилган ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича барча босқичдаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим дастурлари ва адабиётларни яратиш ва ташқи меҳнат бозори эхтиёжларидан келиб чиқиб, бўлажак меҳнат мигрантларини ўқитиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;
аҳолининг барча қатламларини қамраб олувчи, “Prime-time” вақтида ташқи меҳнат миграция бозори ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлар ҳаётига оид кўрсатувларни тайёрлаш ҳамда доимий равишда кўрсатувни йўлга қўйиш зарур.
[I] Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2020 йилдаги Ташқи меҳнат миграцияси ҳолати, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида йиғма-таҳлилий маълумотдан.