Сенат Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги хотин-қизлар билан суҳбатлашди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида бўлди.

Дастлаб “Ақчакўл” Овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлар ва ёшларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув маркази фаолияти билан танишилди. Шу ернинг ўзида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашилди.

Сўнгра ўқув марказида “Ақчакўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “маҳаллабай” ишлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган лойиҳалар кўздан кечирилди. Қолаверса, “Аёллар маслаҳат кенгаши” фаолияти билан ҳам танишилиб, Кенгаш аъзолари билан мулоқот қилинди.

Кейинги манзил – “Бўстон”  маҳалла фуқаролар йиғини. Мазкур ҳудуддаги “Ёшлар меҳнат гузари”да ташкил этилган хизматлар соҳасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.  Шу ерда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан сухбатлашилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan