2021 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаеванинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси ваколатхонаси (ЮНФПА) раҳбари Ю Ю билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорлик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Гендер тенгликни таъминлаш бўйича Миллий комиссия ва ЮНФПА ўртасида Гендер зўравонликка барҳам бериш стандарт операцион тартиб-таомилларини кенгайтиришга доир Ҳаракатлар режасини ўрганиш ва амалга оширишни давом эттириш юзасидан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салоҳиятига урғу берди, тегишли йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликка барҳам бериш бўйича иш режаси кўриб чиқилди.
ЮНФПАнинг Ўзбекистон Репсубликасидаги ваколатхонаси раҳбари Ю Ю Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва гендер тенгликка эришиш бўйича вазифаларни бажаришга тайёрлигини билдирди.



www.senat.uz