Парламент кутубхонасига ташриф – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 17 июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида ташкил этилган Парламент кутубхонасига ташрифи ташкил этилди.

Унда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов, Институт ходимлари, Қонунчилик палатаси Девони, шунингдек ва Парламент кутубхонасининг масъул ходимлари иштирок этди.

 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Парламент кутубхонаси ўқув залида 23 та китоб жавонларига 2,5 мингдан ортиқ китоблар кутубхона библиографик классификация соҳалари асосида адабиётлар билан бойитилган. Китобхоналарга 12 та мустақил ёритиш тизими, электрон қувватлагич ва интернетга эга бўлган ўқув жойлари яратилган. Парламент кутубхонасининг йиғилишлар ўтказиш залида 2 мингдан ортиқ Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, замонавий давлат бошқаруви, геосиёсат ва иқтисодиёт соҳаларига оид китоблар, ҳамда маданий тарихимизга оид адабиётлар жойлаштирилган. Кутубхона архив фондида 39 та китоб жавонларига 30 мингдан ортиқ асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига оид Қонун ҳужжатлари ҳамда адабиётлар жойлаштирилган.

Парламент кутубхонаси лойиҳаси доирасида электрон китобларни мутолаа қилиш имконини яратиш мақсадида KaDaTa автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими ишлаб чиқилган. Тизим орқали электрон кутубхона каталогини ишлаб чиқиш ва ҳар бир китобга штрих код тизимини жорий этиш имконияти яратилган ва 20 000 дона китобни рўйхатдан ўтказиш учун махсус RF-ID белгилар олинган.

 

Бундан ташқари, KaDaTa автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими орқали кутубхона фойдаланувчиларига ID kutubxona хос рақами жорий этилган ва ҳар қандай электронқурилмалар (компютер, планшет, смартфон ва ҳ.к.) орқали электрон парламент кутубхонаси тизимидан онлайн режимда фойдаланиш учун имконият яратилган.

Парламент кутубхонаси билан танишиш жараёнида Институт ходимлари кутубхонадан фойдаланиш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавобларни олишди.

Акбаршоҳ ТЕШАБОЕВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan