Сенаторлар Андижон вилоятида фуқаролар қабулини ўтказди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар
 
Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, сенатор Р.Алимов Андижон вилоятида халқ депутатлари Андижон вилоят, Улуғнор, Бўстон, Асака, Шаҳрихон туманлари Кенгашлари депутатлари, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашди.

Унда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-мохияти ҳамда Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

         Бундан ташқари, сенаторлар Р.Алимов, М.Ғаниева ва А.Ғаниев Жалақудуқ, Асака ва Шаҳрихон туманларида сайёр қабул ўтказди. Унда фукароларнинг Сенатга йуллаган мурожаатларида кўтарилган долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Уларнинг ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

         Шунингдек, қабул давомида аҳолининг ишга жойлашиш, ишдан ноҳак бушатилиши, кам таъмиланган оилага уйини таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатиш, камбағалликдан чиқаришга йуналтирилган лойиҳаларга молиявий кўмак бериш каби мурожаатларга ечим топилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan