Латвия қишлоқ ҳўжалиги вазири билан учрашув ўтказилди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2021 йил 14 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б. Алиханов Латвия қишлоқ ҳўжалиги вазири К. Герхардс билан учрашди.

Учрашувда сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий масалалрини муҳокама қилди. Хусусан, Латвияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларини Латвияга экспорт қилинишидан ҳар икки мамлакат манфаатдор эканлигини қайд этилди.

Бундан ташқари Президентимиз Ш. Мирзиёев бошчилигида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan