2021 йил 15 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) ижро этувчи котиби О. Алгаеровани қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.
Ўзбекистон БМТ доирасида барча соҳаларда ҳамкорликка муҳим аҳамият бераётгани қайд этилди.

Учрашувда БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Марказий Осиё иқтисодиёти учун БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурини (СПЕКА) тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ЕИКнинг Иқтисодий форумини ва СПЕКА Бошқарув қўмитаси кенгашининг 16-сессиясини шу йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги таклифини, қолаверса, СПЕКА инвестициялар ва молиявий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш, Тошкентда СПЕКА Котибиятини таъсис этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашдилар.


www.senat.uz