Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Тошкент халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафоев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шахин Мустафоев давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистики лойиҳаларини илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш, биринчи Ҳудудлараро форумни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

www.president.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan