Сенатор Бухоро вилоятида депутатлар, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Абира Ҳусейнова иштирокида Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларида депутатлар, аҳоли вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйида  ўтказилган учрашувларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларига оид кўплаб қонунлар қабул қилинаётгани, мазкур ҳужжатлар ўз йўналишидаги ишларни тартибга солиш билан бирга халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, юртимиз тараққиётига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига урғу берилди. Қолаверса, Сенат таркибида янги ташкил этилган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ва унинг олдида турган вазифаларга эътибор қаратилди. 

Сенатор томонидан Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг вазифалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти борасида фикр юритилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan