Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро анжуманда ўзаро минтақавий муаммоларга оид бир қанча стратегик масалалар ўртага ташланди.
Эътиборлиси, анжуманда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, бир қанча истиқболли геосиёсий ва геоиқтисодий ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, Президентимиз ўз нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида жойлашган мамлакатлар билан алоқалар қарийб 3 минг йиллик тарихга эга эканлиги, бу икки минтақа ўртасида сиёсий, маданий, ижтимоий ҳамда савдо соҳаларида мустаҳкам алоқалари бўлганлигини, бу эса икки минтақанинг ижтимоий жиҳатдан яқин муштараклашувига ижобий туртки берганлигини эътироф этди. Қолаверса, сўнгги 100 йилликларда минтақаларда айрим сабабларга кўра алоқалар узилиб қолгани, бунинг ортидан ўзаро ишончсизлик вужудга келганини қайд этди. “Бунинг салбий оқибатларини биз ҳозирги вақтда самарали трансчегаравий йўллар мавжуд эмаслиги, савдо-иқтисодий алоқалар яхши ривожланмагани ҳамда маданий-гуманитар муносабатлар салоҳияти тўлиқ ишга солинмагани мисолида ҳам сезиб, ҳис этиб турибмиз” – деди Президентимиз.
Яна бир жиҳат. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги мамлакатларнинг ўзаро дипломатик муносабатлари, иқтисодий, инвестициявий, савдо, маданий манфатларига ҳамда хавфсизлик ва барқарорлигига хизмат қиладиган қуйдаги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
Шунингдек, илм-фан, технология ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик қилиш, бу борада қўшма тадқиқот ва тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш ва анжуман арафасида Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилганлигини муносабати билан марказ негизида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган экспертлар гуруҳини тузиш таклифи билдирилди.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбари томонидан анжуманда илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мантиғидан шуни англаш мумкинки, Ўзбекистон минтақада, аввало, тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурматга асосланган дипломатик ва маданий алоқалар ҳамда ўзаро тенг манфаатли савдо ва иқтисодий ҳамкорлик олиб боришга интилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур анжуманнинг юртимизда ўтказилиши ва давлатимиз раҳбари томонидан муҳим стратегик ташаббусларнинг илгари сурилиши минтақада Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий имижи ошишига, халқаро майдонда мамлактимизга нисбатан ишонч мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Энг асосийси, Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади.
Абдуғани САНГИНОВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.
www.senat.uz