Шавкат Мирзиёев август ойи бошида тадбиркорлар билан мулоқот қилади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги брифингда давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида ҳам маълумот берди.

– Бу ҳафтада тадбирларимиз кўп бўлади. Хусусан, бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.  

Эртага давлатимиз раҳбари кон-металлургия саноати ривожи билан танишадилар.

Шунингдек, ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Бу воқеалар ҳақида Президентнинг расмий веб-ресурсларида қўшимча хабар берамиз, – деди Шерзод Асадов.

Президент Матбуот котиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти режалаштирилаётгани, бу учрашув август ойининг бошига мўлжаллангани, таклифлар 31 июлгача қабул қилиниши ҳақида эълон берилганини айтиб ўтди.

Шерзод Асадов тадбиркорларни таклифлар беришга, журналистларни бу жараённи ёритишда фаол бўлишга чақирди.

ЎзА

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan