15 февраль – Халқаро болалар онкологияси куни – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

15 февраль – Халқаро болалар  саратон касаллигига карши курашиш   куни. Ушбу санага бағишлаб бутун дунёда турли тадбирлар ўтказилади.

ЖССТ маълумотларига 18 ёшгача бўлган болалар орасида дунёда йилига 300 мингдан зиёд онкологик хасталиклар аниқланмоқда. Саратон касаллиги кўрсаткичлари ошгани сайин бутун дунё ҳамжамияти одамларнинг эътиборини мазкур муаммога қаратмоқда.  

Бугун, 15 февраль куни ушбу сана муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида болалар учун хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, турли вазирликлар вакиллари, тадбиркорлар ва эстрада хонандалари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда касалхонада 60 нафардан ортиқ болалар саратон касаллигига қарши курашаётир. Умуман, республикада онкология ва радиология маркази ва унинг филиалларида 100 та болалар ётоқ ўринлари мавжуд.  Хар йили 18 ёшгача бўлган 4000 дан ортиқ бемор онкологик муассасаларда даволанади ,  шунингдек   1500 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти олиб борилади.

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова мазкур муассасада даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Қолаверса, байрам муносабати билан болажонларга эсдалик совғаларини топширди.

Шу билан бирга, Республика қўғирчоқ театри санъаткорлари иштирокида байрам ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan