Қўмита мажлисида қандай масалалар муҳокама қилинди? – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун, 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди. Унда сенаторлар, Қўмита эксперт гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссия раислари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Олий Мажлис юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Хусусан, “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.

Мазкур Қонун интеллектуал мулк объектларига талабнома топширувчилар талабларини тўлақонли инобатга олиш, соҳада жаҳон тажрибасини муваффақиятли амалга ошириш, соҳа бўйича халқаро рейтинглардаги ўринни мустаҳкамлаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро ҳужжатлар талабларини бажаришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Мажлисда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида Давлат дастурида ижроси кечикаётган бандлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар вакилларининг ахборотлари эшитилди.

Бундан ташқари, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги ҳамда “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунларнинг ижро этилиши ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари кўриб чиқилди.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan