Сенат Раиси: Талабимиз – ҳамма маҳаллаларда ҳам жиноят бўлмасин – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ялпи мажлисда Сенат Раиси Ички Ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотига ўз муносабатини билдирди.

–   Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш борасида ишлар “маҳаллабай” ва намунавий тажрибалар асосида олиб борилаётгани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Буни маҳаллаларнинг қарийб ярмида жиноят содир этилмагани мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу ҳали мамлакатимиз тарихида ҳам бўлмаган эди. Ҳозир аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва даромади ошиб бораётгани, тизим ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ижобий натижаларга эришилмоқда. Лекин талабимиз ҳамма маҳаллаларда ҳам жиноят бўлмасин.

Авваллари жиноят кўп бўлса, тизим ташкилотлари яхши ишламаётгани танқид қилинарди. Ҳозир эса жиноятлар тўлиқ фош қилиниб, айбдорлар қонун олдида жавоб бериши таъминланяпти.

Шу сабабли берилган ахборотда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳам бор. Хусусан, қарийб 3 мингта маҳаллада криминоген вазият оғир, яъни “қизил” тоифада экани ҳаммамизни ўйлантириши керак. Ёки одам савдоси билан боғлиқ аниқланган жиноятлар олдинги йилга нисбатан икки баробардан зиёдга ошган. Хусусан, 34 та ҳолатда чақалоқлар савдоси жинояти аниқлангани ўта ташвишлидир. Бу муаммоларга фақат Ички ишлар эмас, балки Соғликни сақлаш, маҳалла вазирликлари, масъул кўплаб ташкилотлар жонбозлик кўрсатсин.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan