“ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА – Қонунчилик муаммолари институти
Эълонлар Янгиликлар

Э Ъ Л О Н

ИШТИРОК ЭТИШГА ШОШИЛИНГ

ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлар бўйича дастури билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 2-3 август кунлари “Қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштироки: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилаётган қонун лойиҳалари ва қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ролини ошириш, шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки даражасини баҳолаш имконини берувчи асосий кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Ушбу мавзуга қизиқувчиларни қуйидаги ҳавола орқали семинарда ОНЛАЙН иштирок этиш учун таклиф қиламиз. Сизларнинг фикр ва таклифларингиз биз учун қадрли.

Тема: СЕМИНАР «Участие общественности в законотворческом процессе: национальный и зарубежный опыт»
Время: 2 авг. 2021 10:00 AM

Подключиться к конференции Zoom
https://us06web.zoom.us/j/88562447962?pwd=TC83UU5nSGVaTHRhM3NnWjlWWGNxZz09

Идентификатор конференции: 885 6244 7962
Код доступа: LRP2021

Семинар ташкилотчилари

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan