2021 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаеванинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган, қароргоҳи Хельсинки шаҳрида жойлашган, Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М.Лиивала билан учрашуви бўлиб ўтди.
Элчи икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасида фаол ва мазмунли иш олиб боргани қайд этилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Финляндия сиёсий мулоқотини, шунингдек, савдо-иқтисодиёт, туризм, таълим, гендер тенглик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ЕИ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, М.Лиивала Финляндиянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги ўз фаолиятида ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.

www.senat.uz