Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бошланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева иштирок этмоқда.

Мажлисда Марказий Осиё мамлакатлари томонидан гендер тенгликка эришиш сиёсатини амалга ошириш хусусида фикр алмашиш, минтақа хотин-қизларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти декларациясини қабул қилиш ва Етакчи аёллар мулоқоти иштирокчиларининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиши режалаштирилган.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan