Сенат Ишчи гуруҳи парламент сўровида белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Ишчи гуруҳининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис юқори палатаси томонидан мамлакатимизда махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида қайд этилган масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, парламент сўровида кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимларини топишга ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўрилишига эътибор қаратилди. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тафовутларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларга урғу берилди.

Шу билан бирга, инвестиция муҳитини яхшилаш ва махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатга чидамли устуворликларини амалда таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни олиб бориш, узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини шакллантириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Қолаверса, ЭИЗда замонавий муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштириш, ЭИЗ дирекцияси, Маъмурий кенгаш ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ягона порталини ва ЭИЗ сайтларини такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan