Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т.Ҳакалани қабул қилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т.Ҳакалани қабул қилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, радикаллашувга қарши кураш, парламент ролини кучайтириш ва фуқаролик жамиятининг имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тери Ҳакала Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муваффақиятли ривожини, хусусан, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида янги битим тузиш бўйича олиб борилаётган музокараларни юқори баҳолади.

 ­–Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда сезиларли ютуқларга эришмоқда. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция, шунингдек, Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви сўзларимнинг исботидир, – деди Т.Ҳакала. –  Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва бошқа қатор соҳаларда ислоҳотлар қилинмоқда, давлатингиз оқилона қарорлари туфайли ҳар томонлама ривожланиш йўлида. Таъкидлашим керак, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун муҳим шерик ҳисобланади.

Томонлар Aфғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият билан боғлиқ имкониятларни ҳам кўриб чиқди, юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлардан хавотир билдирилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон – ЕИ парламентлараро конструктив мулоқотини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили 2022 йилда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти, шунингдек, ёшлар минтақавий форумини ўтказишни таклиф қилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Парламент ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan