А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг молия бўйича кичик қўмитаси йиғилишида иштирок этди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 26 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов видеоконференция шаклида ўтказилган Парламентлараро Иттифоқнинг молия бўйича кичик қўмитаси йиғилишида иштирок этди.

Парламентлараро Иттифоқ (ПАИ) қадимги халқаро парламент ташкилоти бўлиб, унга 1889 йилда асос солинган. Бугунги кунда унга дунёнинг 176 мамлакати ва 12 парламентлараро ташкилот аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон иттифоқ ишидаги иштирокини 2017 йилда қайта тиклади ва бугунги кунда унинг ижроия тузилмаларида фаол қатнашиб келмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг нуфузли халқаро парламентлараро ташкилотларнинг аъзолигига сайланиши Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Эътиборли жиҳати, 2020 йилнинг 30 январь куни Парламентлараро иттифоқ (ПАИ) Ижроия қўмитаси бошқарув органлари янги таркибини шакллантириш доирасида Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов ПАИ вице-президенти ҳамда Молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб ҳам тайинланди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 24-28 май кунлари бўлиб ўтган ПАИнинг 142-Ассамблеясида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Н.Тилаволдиев ПАИнинг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси А.Аслонов ПАИнинг Ёш парламентарийлар форуми ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси М.Баратова ПАИнинг Барқарор ривожланиш бўйича доимий қўмитаси аъзолигига сайландилар.

Йиғилишда мустақиллик йилларида миллий парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланиши масалалари ҳақида сўз юритилиб, мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги ютуқлар эътироф этилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan