Эсдалик нишонлари топширилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қуйи палата депутатлари ва Девон ходимларига “Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан йиғилганларни табриклаб, истиқлол йилларида юртимизда барча соҳада кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу саъй-ҳаракатлар инсон, унинг манфаатлари ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда ҳеч шубҳасиз, депутатларнинг ҳам беқиёс ҳиссаси бор. Зеро, бугун улар халқ дарди билан яшаб, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатмоқда.

Тадбир якунида Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девон ходимларига  эсдалик нишонлари топширилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan