Парламентаризмни ривожлантириш янги босқичда – Қонунчилик муаммолари институти
БМТ Ўқув маркази мақолалари БМТ Ўқув маркази тадбирлар Янгиликлар

2021 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов, бўлим бошлиғи А.Акилов, шўъба мудири Ж.Худоберганов, БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджанов ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг лойиҳа раҳбари О.Гайбуллаев, лойиҳа бош маслаҳатчиси А.Ионеску, лойиҳа маслаҳатчиси Т.Виноградовалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад – тарафларни қизиқтираётган масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишдан иборат бўлди.

 

Учрашувда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотлар ва мазкур йўналишда институт томонидан тақдим этилаётган қонун лойиҳалари бўйича хулосалар яратиш тизими ва амалдаги қонунчилик соҳаси бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар юзасидан БМТ Тараққиёт дастури бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашув давомида Институт тузилмасида ташкил этилган БМТнинг Парламентаризмни ривожлантириш бўйича ўқув марказида  маҳаллий кенгаш депутатларини ва котибияти ходимларини малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берилди.

Учрашув якунида томонлар юқорида эътироф этилган устувор лойиҳа
ва дастурларни биргаликда илгари суриш орқали БМТ ўқув маркази негизида ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдилар.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan