Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент ўринбосари Сатоши Наканиши билан учрашди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент ўринбосари Сатоши Наканишини қабул қилди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, шунингдек, таълим ва экология соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун платформа – “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар икки мамлакат маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, олий таълим йўналишида биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтариш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашдилар.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan