Парламент-демократик ислоҳотларинг асосий индикатори сифатида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоиловнинг  “Миллий парламентаризмнинг тараққиёт одимлари” деб номланган мақоласи  кенг жамоатчиликка мустақиллик йилларида парламентнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролининг ошиб бораётганлигини, шунингдек,  миллий парламент фаолиятининг янги босқичга кўтарилганлигини  таништиришда катта аҳамият касб этди.  

Ушбу мақола мамлакатимизда илк парламентнинг шаклланишидан тортиб, бугунги кундаги демократик  ўзгаришларнинг такомилида, жамиятга мослашувчанлигида, айниқса фуқароларнинг манфаатларини ўзида акс этишигача бўлган жараёнлар атрофлича таҳлил этилганлиги билан ажралиб туради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда парламентнинг фаолияти қисқа муддат давомида халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этган ўзига хос миллий парламент даражасига кўтарилди. Буни  парламентнинг бугунги кундаги халқаро ҳамкорлик даражаси билан ҳам исботлаш мумкин.

Шунингдек, мақолада келтириб ўтилган Ўзбекистонда давлат бошқаруви ривожида парламентнинг ўрни ва ролини янги босқичга кўтарилганлиги билан боғлиқ таҳлилий маълумотлар алоҳида ўрин тутади. Хусусан, 2016 йилдан сўнг, миллий парламент фаолиятида очиқлик ва шаффофлик, халқ билан мулоқотнинг янги даврийлиги бошлангани  муаллиф томонидан алоҳида эътироф этилган. Хусусан, парламент томонидан чиқарилаётган қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилганлиги муаллиф томонидан алоҳида кўрсатиб берилган. Бу жараён ўз навбатида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.

   Шунингдек, парламент фаолиятининг мустақиллик йилларида инсон хуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти янги босқичга кўтариланлиги хусусан, «инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «очиқлик ва ошкоралик», «жамоатчилик назорати», «хусусий мулк дахлсизлиги» каби тушунчалари  оддий сўз бўлиб қолмасдан, балки  жамият ҳаётида аҳолининг турли қатламларини ҳимоя қилиш борасида хақиқий амалий тадбирлар кўринишида амалга оширилаётганлиги ва уни давлат органлари томонидан қанчалик даражада амалга оширилишини назорат қилувчи “парламент назорати” институти  шакллантирилганлиги кўрсатиб ўтилган. Бу эса ўз навбатида, илғор хорижий мамлакатлар парламентлари  тажрибаларини такомилаштирилиб борилаётганлигини кўрсатиб беради.

Дархақиқат, жамият ҳаётида парламентга бўлган ишонч ҳисси мустаҳкамланиши туфайли электоратнинг  парламент фаолияти ҳамда давлат ҳокимияти органларига бўлган ишончини янада ошиб бориши билан бирга кузатилмоқда. Хусусан, давлат бошқаруви, миллий қонунчилик, шунингдек жамиятнинг ижтимоий соҳаларидаги сўнгги йиллардаги йирик ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Муаллиф ушбу фикрларни қанчалик зарурият эканлигини Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсидаги «…депутатлар таъсирчан парламент назоратини олиб бориш орқали халқ ишончини оқлаши зарур» деган сўзларини  иқтибос қилиб келтириб ўтади.

Кўриниб турганидек, ушбу мақолада давлат ва жамият ҳаётида миллий парламентнинг нечоғли аҳамиятли экани, айниқса демократик ислоҳотларни янада такомиллаштириш, инсон хуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий институтларидан бири–парламент институти эканлигига алоҳида урғу берилган.

 Зеро, парламент қачонки у фаолият кўрсатаётган миллат, халқ ва давлат манфаатларини  ўзида мужассам этса, шунда у “миллий”  ва “халқона парламент” мақомига сазовор  бўлади.  

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ушбу мақоласи Ўзбекистонда парламент фаолияти ва ривожланишида ўзига хос бурилиш  юз берганлигини ҳамда бу жараённинг доимийлигини таъминлашнинг ўзига хосдавлат-парламент-халқ” муносабатларининг янги босқичига кўтарилганлигини яна бир бор исботлайди десак, муболаға бўлмайди.  

Зеро, миллий парламентимиз “Янги Ўзбекистон парламенти” сифатида  янгича қарашлар билан Учинчи Ренессансга қадам қўймоқда.  

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan