Республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган “Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш акцияси” доирасидаги ўқув курслари куни кеча Хоразм вилоятида ҳам бошланди.
Ўқув семинарларда Янгибозор, Урганч туманлари ҳамда Урганч шаҳар давлат ташкилотлари ва муассасаларидаги ёшлар етакчилари, шунингдек фаол ва иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.
Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими А.Ганибаев раҳбарлигида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети декан муовини Ф.Ташев, Чирчиқ давлат педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Р.Ҳожиев, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси И.Хомидовлардан таркиб топган малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
Тадбирлар ўн кун мобайнида вилоят бўйлаб давом этади.