Глобал пандемия – жаҳондаги барча мамалакатлар иқтисодиёти ва аҳолисининг турмуш даражаси пасайишига олиб келди.
Бу эса энг йирик иқтисодиётга эга ривожланган мамлакатларда ҳам ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди.
Глобал пандемия Олий Мажлис фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. Хусусан, COVID-19 инфекцияси тарқалиши муносабати билан 2020 йилнинг 16 апрелида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланган вақтинчалик регламентга асосан ялпи мажлислар видеоконференцалоқа шаклига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси” асарида пандемия жаҳон иқтисодиёти учун кунига 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирганлиги ва пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бутун бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, қисқа муддатдаТошкент шаҳри ва ҳудудларда барча шароитларга эга бўлган қатор даволаш масканлари ташкил этилганлиги, улар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланганлиги ҳамда пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб этилганлиги келтириб ўтилган.
Давлат раҳбари ушбу китобида глобал пандемияга қарши кураш бўйича қуйидаги:
– глоабал пандемия оқибатларининг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш;
– мавжуд вазиятни ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш, пандемияга доир муаммоларга аниқ ва пухта режа ҳамда чоралар билан тайёр туриш кераклиги;
– бу касалликни енгиш учун халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва телемедицинани йўлга қўйиш, халқаро тажриба ва тавсияларни фаол жорий этиш;
– мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жойларда ҳокимлар, сектор раҳбарлари коронавируснинг қайта тарқалишининг ҳамда иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш, бу борада аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини тўла таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирларини давом эттириш зарурлиги каби хулосаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонун чиқарувчи ва парламент назорати фаолияти орқали пандемия шароитида карантин чекловлари ва кучайтирилган санитария-эпидемиология қоидалари юзасидан қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижроси таъминланишида, бу борадаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилишида ҳамда “Янги Ўзбекистон стратегияси”да белгиланган чораларнинг келгусида самарали амалга оширилишида ҳал қилувчи ўрин тутади.