“Давлат – инсон учун” тамойили асосида демократик ислоҳотларни амалга оширишда Янги Ўзбекистон парламентининг роли – Парламент тадқиқотлари институти
Мақолалар Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон стратегияси” асарида Янги Ўзбекистон – кучли қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган демократик давлат эканлигини ҳамда халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Китобда давлат органлари халққа хизмат қилишнинг самарали воситаси эканлиги, қонун ижодкорлигининг бевосита халқ билан биргаликда амалга оширилиши ҳақида сўз юритилган.

Сўнгги йилларда ижро ҳокимиятининг самарали ишлашини йўлга қўйиш ҳамда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида улкан ишлар қилинганлиги ҳам барчамизга маълум.

Бу ислоҳотлар қонун чиқарувчи ҳокимиятни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Зеро, парламент фақатгина қонунларни чиқарибгина қолмай, балки уларнинг ижроси мониторингини ҳам амалга оширади. Қонунлар ижроси ва самараси парламент назорати механизмининг қай даражада ишлашига бевосита боғлиқ.

Хулоса ўрнида айтганда, мамлакатимизда парламентнинг демократик ислоҳотларни рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш жараёнларида иштироки ҳар томонлама кенгайди. Айниқса, ижро ҳокимияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолияти сезиларли даражада жонланди. Қолаверса, ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назорати механизмларини кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди.

Зеро, “Давлат – халқ хизматчиси”, “Давлат – инсон учун” тамойилларининг амалдаги ифодасини рўёбга чиқаришда парламентнинг роли беқиёсдир.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan