Маърифий ислоҳотларда ва баркамол инсонни шакллантиришда қонунчиликнинг аҳамияти – Қонунчилик муаммолари институти
Мақолалар Мақолалар Янгиликлар

Мамлакатимизда маърифий ислоҳотларнинг тизимлилигини таъминлаш, бу борадаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, баркамол инсонни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунларда чоп этилган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби — «Янги Ўзбекистон стратегияси»да маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унда маърифий ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлаш ва баркамол инсон тарбиясини шакллантиришда қонунчиликнинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

Дарҳақиқат, сўнгги беш йилда маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбиясини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар жадаллашди, қонунчилик базаси мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур йўналишни тубдан такомиллаштиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилингани бунинг яққол мисолидир.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги,      2017 йил 8 сентябрдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 20 январдаги “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги, 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари шулар жумласидандир.

Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларда Ватан келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашишнинг ҳуқуқий асослари айнан шу ҳужжатларда ўз аксини топган.

Хулоса қилиб айтганда, соҳадаги қонунчилик маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбиясини шакллантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ҳамда бунга маъсул бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вазифаларини белгилаш, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишга хизмат қилади.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan