Навбатдаги муҳокамалар Фарғонада – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Хабарингиз бор, узоқ кутилган «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси республикамиз бўйлаб аҳоли ўртасида кенг муҳокамалардан ўтказилмоқда.

Шундай очиқ мулоқотлардан навбатдагиси бугун Фарғона вилоятида ташкил этилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ўтказилган тадбирда Парламентнинг Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари, вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари, жарроҳлар, диний ташкилотлар ходимлари ва фаоллар иштирок этишди.

Учрашув таклиф ва мулоҳазаларга бой, очиқ мунозаралар тарзида ўтди.

Айниқса, бундай жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва ҳозирда соғлом ҳаётда ўз имкониятларини рўёбга чиқараётган ёшларнинг, шундай муолажаларга муҳтож яқинлари бўлган фуқароларнинг фикрлари барчани тўлқинлантириб юборди ва ушбу қонунни қабул қилиш ҳозирги кунда нақадар долзарб эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Жараёнда амалиётчи мутахассислар томонидан лойиҳани янада бойитиш билан боғлиқ кўплаб таклифлар ўртага ташланди.

Тадбирларда ҳар бир мулоҳаза ва билдирилаётган таклифлар депутатлар эътиборидан четда қолмаяпти.

Амалий тадбирлар давом этмоқда.

Б.Собиров, Қонунчилик муаммолари институти масъул ходими

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan