“Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш акцияси” бугун Жиззах вилоятида ҳам бошланди.
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғолибжон Махамаджонов раҳбарлигида республика тренерлари томонидан ҳудудий тренерлар иштирокида тренинглар ташкил этилди.
Тадбир давомида эртанги кундан вилоятнинг Дўстлик, Ғаллаорол ва Зомин туманлари ёшлари учун ташкил этиладиган ўқув машғулотлар юзасидан зарур чора-тадбирлар борасида келишиб олинди.