Андижонда сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари қизғин – Парламент тадқиқотлари институти
Сайлов – 2021 Сайловга оид янгиликлари Янгиликлар

“Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш акцияси” доирасидаги тадбирларга кеча Андижон вилоятида ҳам старт берилди.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти масъул ходими С.Ишанходжаев, шунингдек, ҳамкор ташкилотлардан жалб этилган мутахассислар, жумладан С.Содиқова, Д.Иминова ва М.Содиқовалардан иборат республика тренерлари томонидан Хонобод шаҳрининг 224 нафар ҳамда Балиқчи туманининг 193 нафар ёшлар етакчиларига сиёсий ва ҳуқуқий йўналишларда ўқув машғулотлар ўтказилди.

Ўқувларда сиёсий жараёнларнинг шахс, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни, ушбу жабҳадаги ҳуқуқлар ва уларни амалга оширишдаги ихтиёрий фаолликнинг Ватан келажаги учун аҳамияти, сайлов қонунчилиги ҳамда бу борадаги охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан зарур билим ва маълумотлар бериб борилмоқда.

Ўқув тренинглар савол-жавобларга бой ва қизғин мунозаралар тарзида ўтмоқда.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan